• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 июля 2023

“Ҳаж-2023” мавсумининг дастлабки зиёратчилари Тошкентга қайтишди — фото

4 июнда Ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган ўзбекистонлик ҳожилар ватанга қайтишди.

1302
0
muslim.uz

Жорий йилнинг 4 июнида Ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига жўнаб кетган зиёратчилар Ўзбекистонга қайтиб келишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 4 июль куни Ҳаж зиёратига борган бир гуруҳ ўзбекистонлик ҳожилар Тошкентга қайтишди.

Жидда-Тошкент йўналиши бўйича Тошкент халқаро аэропортига етиб келган зиёратчиларнинг барчалари соғ-саломат, кайфиятлари аъло даражада.

Ҳожиларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, ҳаж амалларини мукаммал адо этишди. Ибодатлар чоғида ҳожилар бугунги саодатли кунлар учун шукроналар айтиб, Яратгандан юртимизга қут-барака, халқимизга бахт-саодат, эртанги умидимиз бўлган фарзандларимизга нурли келажак сўраб дуолар қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳожиларимизнинг ватанга қайтишлари шу йил 4-22 июль кунлари давом этади.

1302
0