Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 февраля 2021

Андижонда юк автомобили катта ёшли кишини босиб кетди. Фуқаро воқеа жойида вафот этган

У ҳайдовчига кўринмайдиган ҳудуддан йўлни кесиб ўтмоқчи бўлганди.

1578
0
Видеодан кадр

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати бугун ижтимоий тармоқларда тарқалган юк автомобилининг катта ёшли эркак кишини босиб кетгани тасвирланган видео юзасидан изоҳ беради.

Аниқланишича, жорий йилнинг 5 февраль куни соат 14:30 ларда, Андижон вилояти, Асака шаҳар, Беруний МФЙ, И. Бухорий кўчасида 1968 йилда туғилган Д.Б. “МАН” русумли юк автомобилида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтида, йўлни кесиб ўтаётган фуқаро, 1938 йилда туғилган Ю.А.ни кўрмай қолиб, ҳаракатланиб юбориши оқибатида уриб юборган.

Натижада, пиёда, 83 ёшли Ю.А. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1578
0