• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 24 октября 2023

Хоразмда боғча тарбиячиси тарбияланувчиларни калтаклади — видео

Ҳолат юзасидан Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси изоҳ берди.

1209
0
Видеодан кадр

Жорий йил 18 октябрь куни Хонқа туманидаги хусусий боғчаларнинг бирида болаларнинг калтаклангани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларга тарқатилди. Ушбу ҳолат юзасидан Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Унга кўра, мазкур ҳолат Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ҳамда тегишли ваколатли ташкилот ходимлари ҳамкорлигида ўрганилди.

Ўрганиш давомида воқеа Хонқа туманидаги "Адолат Динора орзулари" нодавлат таълим муассасасида содир бўлганлиги аниқланди.

"Табиячи Қ.З. тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлганлиги ва ички меҳнат тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди", - дейилади хабарда.

1209
0