• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 29 октября 2023

Ўзбекистон Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида медаллар сони бўйича энг яхши натижасини янгилади — фото

Ўзбекистон делегацияси жами 79 та медаль билан умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни қўлга киритди.

893
0
t.me/OlympicUz

Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилган IV Пара Осиё ўйинлари ўз якунига етди. Бугун 17:45 да миллий терма жамоа аъзолари ўтирган самолёт пойтахт аэропортига келиб қўнди. Параосиё ўйинлари иштирокчилари Тошкент аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

6 кун давом этган шиддатли беллашувларда Ўзбекистон делегацияси 25 та олтин, 24 та кумуш ва 30 та бронза, жами 79 та медаль билан умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни қўлга киритди.

Қайд этилишича, бу Ўзбекистон делегацияси учун Пара Осиё ўйинларида қўлга киритилган медаллар сони бўйича энг яхши кўрсаткич бўлди.

893
0