Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 28 января 2021

Президент ўнта вазирни ишдан олишини айтди

Тез орада битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинади.

2020
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу ҳафтада битта вилоят ҳокими ва битта вазир ишдан олинишини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.  

– Садоқати бор, лекин аравани торта олмаётгани учун ишдан оламан, эшитасизлар ҳали. Жонга тегди бунақа бюрократлар. Секин-секин биттадан вилоят ҳокими, туман ҳокими, вазирларни ҳам ишдан олиб, ўрнига ёш-ёш кадрларни қўяман. Қайси вазир аравасини тортмаётганини биламан. Бош вазирга айтганман, ўнта вазирни ишдан олишимиз керак, деб. Иккитаси ишдан олинди, лекин бу ҳали етарли эмас, – деди президент.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 24 та вазирлик фаолият юритади.

2020
0