• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 23 января 2021

“Янги Ангрен ИЭС” иши бўйича Тошкент вилоят прокуратураси расмий баёнот берди

Ҳодисага “техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаганлиги” сабаб бўлган.

1672
0
Видеодан кадр

“Янги Ангрен ИЭС” иши бўйича Тошкент вилоят прокуратураси расмий баёнот берди.

Унга кўра, содир бўлган воқеага таъмирлаш учун ўчирилган 5-сонли энергоблокнинг 12-белгисида тозалаш ишларини олиб бориш жараёнида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаганлиги сабаб бўлган.

Аниқланишича, 12-белгида “Энерго қозон тозалаш” МЧЖ ходимлари қуруқ тозалаш (белкурак, кўмир қурумларни қириш анжомлари билан) ишларини олиб борган.

48-белгида эса “Восток энерготепло изоляция” МЧЖ ходимлари томонидан қозонни ҳимоя қобиғи (ғишт, стекловата)ни тозалаш ишларини олиб борган. 

12-белгида тозалаш ишлари олиб борилаётган вақтда тозалаш анжомларидан учқун чиқиши оқибатида кўп миқдорда тўпланиб қолган кўмир чангининг чақнаши содир бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳолат юзасидан айбдор шахслар доираси аниқланиб, уларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилиши таъминланади”, дейилади вилоят прокуратураси хабарида.

1672
0