Узбекистан разрешил выполнение пассажирских рейсов в Саудовскую Аравию и ОАЭ
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 декабря 2020

Жаҳонгир Ортиқхўжаев нега Tashkent City’га кириш пуллик бўлганини тушунтирди — аудио

Ҳокимнинг сўзларига кўра, хиёбонни сақлаб туриш қимматга тушмоқда.

1249
0
Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Кечадан бошлаб аҳолининг Tashkent City хиёбонига кириши пуллик бўлганди. Бу ижтимоий тармоқларда аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди.  

– Паркларни сақлаб туришнинг бошқача чораси йўқ. Мисол учун, шунча дарахтлар экилган, шунча энергия кетади, бошқачасига билмайман, қандай бўлади”, - дейди ҳоким.

Унинг сўзларига кўра, хиёбонни сақлаб туришга 900 миллион сўм кетади. Бир кунда ҳар битта фонтан 1 миллион сўмга тушмоқда.

“Бюджетдан пул ажратилмайди. Чунки солиқ тўловчилар кирса-кирмаса пул тўламайди-ку, тўғрими? Киргани тўласа, шунда адолатли бўлса керак. Яъни бюджет солиқ тўловчиларнинг ҳисобига шаклланади. Одамларда ҳақли равишда савол туғилади: “Умуман “Tashkent Сity”га кирмасам нима учун мен тўлаётган солиқдан пул тўлаяпсизлар”, дейиши мумкин. Шунинг учун ўзини-ўзини боққани актуал, менимча”, - дейди пойтахт ҳокими.

1249
0