Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 082 сум
    -20.76
  • 13 837 сум
    -153.27
  • 150 сум
    -2.64
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 082 сум
    -20.76
  • 13 837 сум
    -153.27
  • 150 сум
    -2.64
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 декабря 2020

Тошкентда йўловчи автобуслар ҳайдовчилари яна пойга уюштирди

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолатни изоҳлади ва ҳайдовчиларга нисбатан кўрилган чорани маълум қилди.

1122
0
Facebook

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, 11 декабрь куни соат 14:50 ларда “4–Автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги 38–сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси ва “12–Автобус саройи” МЧЖга бириктирилган 58-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси Шота Руставели кўчасида кимўзарга ҳаракатланган.  

Олиб борилган тезкор суриштирув натижасида қоидабузар ҳайдовчилар аниқланди. 

12 декабрь куни йўловчилар хаётини хавф остига қўйганлиги ва авария ҳолатини содир этганлиги учун, иккала ҳайдовчига нисбатан “Маъмурий Жавобгарлик тўғрисида”ги Кодекснинг 128-5 моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

Мазкур моддага асосан, ҳайдовчиларга нисбатан БҲМнинг беш баравари миқдорида (1 115 000 сўм) жарима белгиланган.

Аввалроқ, шунга ўхшаш ҳолат пойтахтнинг Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида жойлашган “Ашхобод” сайлгоҳи қаршисида содир бўлганди. Ушбу ҳодисадан кейин ҳайдовчилар дастлаб ишдан олинди, кейин “права”сидан бир йил муддатга маҳрум қилинганди.

1122
0