• 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 176 сум
    -4.28
  • 14 152 сум
    12.08
  • 155 сум
    -1.65
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 декабря 2020

Тошкентдаги газ заправкалари иш вақтига чеклов киритилди

“Ҳудудгазтаъминот” пойтахтдаги АГТКШ фаолиятига киритилган чеклов сабабларини тушунтирди.

1545
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига (АГТКШ) ҳавонинг кескин совиб кетиши туфайли табиий газни етказиш бўйича вақтинчалик чеклов киритилди.

“Ҳудудгазтаъминот”нинг UzNews.uz’га маълум қилишича, АГТКШлар иссиқлик таъминоти билан шуғулланувчи корхоналарнинг катта диаметрли газ трубаларига уланган.

“Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларидаги алоҳида маҳаллалар аҳолисини, шунингдек, Шайхонтоҳур, Учтепа, Чилонзор туманларидаги кўп қаватли уйлар ва ижтимоий объектларни иссиқлик билан таъминловчи иссиқлик марказларини талаб этилган параметрларга мос табиий газ билан таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан АГТКШларга табиий газ етказилишини вақтинча чеклаш бўйича қарор қабул қилинди”, - дейилади ташкилот хабарида.

Янги иш графигига кўра, 54 та АГТКШда соат 17:00 дан 05:00 га қадар газ таъминоти узилади.

Айни пайтда магистрал газ қувурларидаги босим нормаллаштирилмоқда.

1545
0