• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 26 ноября 2020

“Чиройли” авторақамлар сотиб олиш йил бошидан бери 2,6 баробарга кўпайган

Онлайн-аукцион орқали 80,5 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилган.

1977
0
ЎзА

2020 йилнинг 10 ойида avtoraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукционлар орқали 218,8 млрд сўмлик 80,5 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилди. 

Бу ҳақда 25 ноябрда “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРТХБ) томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 2,6 маротабага, ҳажми бўйича – 71,2% га ўсди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган. Бунда, сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 186,2 млн сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, яқинда “Avtoraqam” мобиль иловаси янги кўринишда ишга туширилиб, унга савдо иштирокчисини онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш ва авторақам бўйича тўловларни амалга ошириш функциялари қўшилган.  

“Киритилган янгиликлар фойдаланувчилар учун мобиль илова ёрдамида биржанинг авторақам онлайн-аукционларида эркин иштирок этиш имкониятини тўла тақдим этади”, дейилди матбуот анжуманида.

Аввалроқ, "чиройли" рақамлар арзон нархда аукционга қўйилиши маълум қилинганди.

1977
0