• 12 310 сум
    -10.35
  • 14 666 сум
    51.73
  • 160 сум
    0.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 310 сум
    -10.35
  • 14 666 сум
    51.73
  • 160 сум
    0.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 ноября 2020

“Учтаси бирда: ўзи ижрочи, ўзи депутатлар бошлиғи, ўзи қонун чиқарувчи...” – Кушербаев янги қонун лойиҳаси ҳақида

Олий Мажлис қуйи палатасининг айрим ваколатлари Сенатга ўтказилиши мумкин.

1186
0
uzlidep.uz

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг қарорларини бекор қилиш ваколати янги қонун билан Олий Мажлис Сенатига берилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди. 

Депутатга кўра, эндиликда шу кунгача Олий Мажлиснинг Қуйи палатасида бўлган ушбу ваколат таркибида ҳокимлар бўлган Сенатга берилиши мумкин.

–  Мен Сенат таркибида ҳамон ижро ҳокимияти вакили ҳисобланган ҳокимларнинг борлиги ва жойларда маҳаллий Кенгашларга бир вақтнинг ўзида ҳокимлар раислик қилишда давом этаётгани учун бу янги қонунни Ўзбекистонда ҳокимиятлар ўртасида тийиб туриш принципининг бузилишига олиб келадиган яна бир қадам, деб ҳисоблайман. Ҳеч бўлмаганда бу вазифани ҳозирча ижро ҳокимияти вакиллари йўқ бўлган Қонунчилик палатаси қилгани маъқулроқ эди, - дейди депутат. 

Шунингдек, Кушербаев, бу айниқса "снос" масаласида қарор қабул қилиш маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ихтиёрига берилаётган бир пайтда, ҳокимлар ўзларининг "бузиш" ишларини депутатлар қўли орқали қилиши, агар кенгаш бошқа қарор қабул қилса ҳам Сенатда сенатор сифатида Кенгаш қарорини бекор қилиш имкониятини оширишини тахмин қилади.

–  Хуллас телба тескарилик, учтаси бирда: ўзи ижрочи, ўзи депутатлар бошлиғи, ўзи қонун чиқарувчи. Битта судни олиб бериш қолди холос... 

Узоқ ва яқин келажакни ўйламай қилинётган иш бўлса ҳам афсуски... қонун қабул қилинаяпти, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

1186
0