• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 19 ноября 2020

Ўзбекистонда яқин кунларда ҳам совуқ об-ҳаво сақланиб қолади

Айрим ҳудудларда тунги ҳарорат 15-20 гача совуқ бўлади.

2035
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 19-24 ноябрда Ўзбекистонда ҳарорат ўртача кўп йиллик қийматлардан 10-15о га паст бўлган совуқ об-ҳаво сақланиб туради.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13° совуқ, кундузи 0-2° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 8-13° совуқ бўлади.

2035
0