• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 ноября 2020

Пойтахтдаги туманларнинг бирида газ таъминоти тўхтатилади

Мазкур ҳолат ўрта ва босимли ер усти газ қувурларини хавфсиз жойга кўчириш ишлари билан боғлиқ.

1446
0
UzNews.uz

6 ноябрь куни соат 10:00дан 18:00га қадар Миробод туманидаги "Қўйлиқ-2" даҳасида жойлашган "Оқава сув" корхонаси ёнидаги ўрта ва босимли ер усти газ қувурларини хавфсиз жойга кўчириш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли, "Зиёнур" МФЙдаги 18та кўп қаватли уйларнинг 576 та аҳоли хонадонлари ва 3та улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинчалик узилади. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

“Hududgaz Poytaxt” таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

1446
0