• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 2 ноября 2020

Ички ишлар вазирлиги тизимида қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди

Андижон, Жалақудуқ ва Олтиариқ туманларига ИИБ бошлиқлари тайинланди.

2239
0
UzNews.uz

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати маълум қилди.  

Унга кўра, подполковник Махсудов Фарходбек Турғунбоевич – Андижон вилояти Андижон тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ф. Махсудов Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Алимов Ғолибжон Убайдуллаевич – Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ғ. Алимов Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси, уюшган жиноятчиликка ва қурол билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Подполковник Қундузов Муроджон Абдумуталиб ўғли – Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар М. Қундузов ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бўлими ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили лавозимида фаолият юритган.

2239
0