• 12 276 сум
    -11.73
  • 14 592 сум
    -52.04
  • 159 сум
    0.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 276 сум
    -11.73
  • 14 592 сум
    -52.04
  • 159 сум
    0.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 октября 2020

Рақобатга таъсир қиладиган имтиёз ва преференцияларни бекор қилишга оид қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади

«Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.

526
0

Рақобатга таъсир қиладиган имтиёз ва преференцияларни бекор қилишга оид қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Бу ҳақда Президентнинг «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгилаб қўйилди.

Унга кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда авлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир қиладиган имтиёз ва преференцияларни хатловдан ўтказиб, уларни бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини Президент Администрациясига киритиши керак.

Шунингдек, юқорида номлари келтирилган мутасадди ташкилотлар трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари ҳамда корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш жараёнлари билан биргаликда улар фаолият юритадиган соҳада бозор муносабатлари тамойилларига тўлиқ ўтиш, рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқадилар.

Шу билан бирга мутасадди ташкилотлар  2021 йил 1 январга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда “Ўзагросервис” ва “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятлари фаолияти танқидий кўриб чиқилиши, уларнинг фаолиятини бозор тамойиллари асосида йўлга қўйиш ва соҳада хусусий секторни ривожлантириш бўйича таклифлар киритишлари керак.

526
0