• 12 180 сум
    -30.05
  • 14 140 сум
    -31.22
  • 157 сум
    -0.8
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 180 сум
    -30.05
  • 14 140 сум
    -31.22
  • 157 сум
    -0.8
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 21 октября 2020

Қашқадарёда ENTER Engineering компанияси ишчилари иштирокидаги норозилик барқарорлашган — видео

Энергетика вазирлиги вазият ҳақида сўнгги тафсилотларни маълум қилди.

3128
0
Скриншот

Бугун, 21 октябрь куни Интернетда ENTER Engineering компанияси ишчилари объектлардан бирида ўтказган норозилик намойиши акс этган видео тарқалди.  

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, Қашқадарёдаги қурилиш майдонида вазият тўлиқ барқарорлашган бўлиб, барча масалалар ижобий ҳал этилган.   

Маълум қилинишича, қурилиш майдонига Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят прокурори, миллий гвардия ва бошқа сектор раҳбарлари, “Enter Engineering” компанияси раҳбари, Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари етиб борган. 

Норозилик билдирган ишчилар билан очиқ мулоқот ташкил этилган ва ишчи-ходимлар томонидан кўтарилган барча муаммо ва масалалар жойида ҳал этилиб,  тегишли қарорлар қабул қилинди.

Айни вақтда вазият тўлиқ барқарорлашган бўлиб, барча масалалар ижобий ҳал этилди ва ишчи-ходимлар тез орада ўз иш жойларига қайтмоқда.

Аввалроқ компания муносабат билдириб, унда ҳодиса бугун тонгда ишчилар ошхонаси моноблокида (электрон ўтказиш пункти) техник муаммолар вужудга келиши ортидан содир бўлган, бу кундалик овқатланишга имкон бермагани ва бунинг ортидан норозилик келиб чиққанини маълум қилганди.

3128
0