Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда мактаб ўқувчисидан пневматик пистолет ва ҳимоя маскаси олиб қўйилди

20 февраль куни 16 ёшли 10-синф ўқувчиси мактабга ўзи билан бирга пневматик пистолет, пневматик газли балон ва ҳимоя маскаси олиб келган.

3451views0replies
0

Иллюстрация

UzNews.uz’нинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасининг хабар беришича, мазкур ҳодиса 20 февраль куни 5-сонли мактабда содир бўлган. Вояга етмаган 10-синф ўқувчиси 2003 йилда туғилган М.М. мактабга ўзи билан бирга қурол олиб келган. Ушбу ҳолат профилактика инспектори томонидан танаффус вақтида ўқув сумкаларини текширганида аниқланган.
Маълум бўлишича, ўқувчининг сумкасидан MINI UZI IWI русумли пневматик пистолет, глушитель, 4 дона пневматик газли балон, 1 дона қурол учун магазин, шунингдек, 1,5 мингга яқин металлдан ясалган золдирлар ва 1 дона сафари рангли ҳимоя маскаси топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
3451views0replies
0

Изоҳлар