Жамият
Жамият
Давлат раҳбари Урганчдан Хивага янги маҳаллий поездда йўл олди
Президент Урганч-Хива электрлаштирилган темир йўли билан танишди, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган янги вагонларни кўздан кечирди. Шунингдек, Hyundai Rotem электропоездларининг йўлга қўйилиши туфайли Тошкентдан Хивагача бўлган йўл деярли икки баробарга – 7 соат 40 дақиқагача қисқаради.
Урганчда келажак шаҳарчаси бунёд этилмоқда: президент қурилиш билан танишди — фото
Урганчга самолётда келган меҳмонлар биринчи навбатда ал-Хоразмий номидаги ушбу замонавий шаҳарчани кўришади.
АҚШдан Ўзбекистонга 131 нафар ноқонуний муҳожир депортация қилинди
АҚШ расмийлари парвозни ташкил этгани учун Ўзбекистон президентига миннатдорчилик билдириб, бу операция АҚШ иттифоқчилари учун янги стандарт ўрнатишини таъкидлади.
“Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли муҳим объектлари қурилиши бошланди
Лойиҳада кўзда тутилган туннель ва кўприклар бутун темир йўл йўналишининг 40 фоизини ташкил қилади. Лойиҳанинг қиймати 4,7 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси савдога қўйилди
Туман ҳокимлиги биноси ўрнида замонавий меҳмонхона барпо этилади.
Тошкентда автомобиль ўғирлашда гумонланган судя муддатидан олдин ваколатларидан маҳрум этилди
Тошкент шаҳар Миробод туман суди судяси ўз аризасига кўра ва Судялар одоби кодексини бузганлиги учун ваколатидан маҳрум этилди. Хизмат текширувидан сўнг қарор қабул қилинди.
Сенаторлар электрон сигареталар савдосини тақиқлаш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Қонунда ушбу маҳсулотларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Сенат аъзолари қонун аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга, миллат генофондини сақлашга хизмат қилишини таъкидладилар.
Кўчмас мулк бозор нархида қайта ҳисоблаб чиқилади, ҳисоблаш Тошкентдан бошланади
Олди-сотди, ижара ва мерос жараёнларини соддалаштириш учун UZKAD маълумотлар базасини тўлдириш режалаштирилган.
АҚШдан депортация қилинаётган ўзбекистонликлар учун чартер рейс ташкил этилди
Ўзбекистон ТИВ ватанга қайтариш жараёни инсонпарварлик тамойилларига мувофиқ амалга оширилишига ишонтирди.
Расман: "Йил ўқитувчиси" танлови ғолиби 525 млн сўм мукофотга эга бўлади
Ҳукумат томонидан келгуси йилдан бошлаб "Йил ўқитувчиси" ва "Касбий маҳорат етакчиси" танловларини ўтказиш тасдиқланди.
Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 10 млн сўмга етди
Пойтахт ўртача иш ҳақи даражаси бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда, бу кўрсаткич аксарият вилоятларга қараганда икки баравар юқори.
Россияда чет эл фуқароларини легаллаштириш муддати 10 сентябргача узайтирилди
Миграция қоидаларини бузган ҳолда Россия Федерацияси ҳудудида бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ўз ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш ёки мамлакатни тарк этиш учун 10 сентябргача (илгари 30 апрелгача эди) вақт берилди.
“Машинада баланд қўшиқ билан рақсга тушаётганлиги учун баланд гапиришга мажбур бўлдим” — видео
Йўл патруль ходими Хуснора Шодиевани ҳақоратлаганини рад этиб, воқеа тафсилотларини эълон қилди.
Хоразмда мактаб директори ўқувчи қизларни калтаклади — видео
Ўқувчи қизлар сочини йиғмаганлиги сабабли директор уларнинг сочидан тортиб, танбеҳ берган.
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима баллари тизимини ишга тушириш кечиктирилмоқда
1 майдан ишга туширилиши режалаштирилган жарима баллари бекор қилинмоқда. Тизимни қўллаш тартиби тасдиқланиш босқичида бўлиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан кейингина жорий этилади.