Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада соғайиб кетишини тилади.
Маълумот учун, 4 май куни Хитойнинг жануби-ғарбидаги Гуйчжоу провинциясида кучли шамол туфайли тўртта дарё қайиғи ағдарилиб кетиши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, 84 киши сувга қулаган.
Изоҳ