Бугун, 9 май куни президент Шавкат Мирзиёев Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этмоқда.
Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон раҳбари ХХР Раиси Си Цзиньпин, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Вьетнам Компартияси Марказий қўмитаси Бош котиби То Лам, Сербия президенти Александр Вучич ва Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан норасмий учрашувлар ўтказди.
Изоҳ