Ўтган йил октябрь ойида Россиянинг Липецк вилоятида жойлашган колониядан олти нафар маҳкум қочган. Улар орасида беш нафар Ўзбекистон фуқароси ва бир нафар Тожикистон фуқароси бўлган.
Маҳкумлар икки ой мобайнида металл труба бўлаглари, белкурак ва кесувчи диск ёрдамида 30 метрдан ортиқ узунликда туннел ковлаб чиқишган ва шу орқали колония ҳудудини тарк этишган. Қочқинлардан беш нафари кейинги куниёқ қўлга олинган, олтинчиси эса қарийб икки ҳафта давомида яшириниб юрган.
Маълумотларга кўра, улардан иккитаси гиёҳванд моддалар савдоси учун, уч нафари зўрлаш, яна бири вояга етмаган билан жинсий алоқада бўлганлик учун ҳукм қилинган.
Липецк шаҳрининг Правобережный туман суди Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 313-моддаси 2-қисми (аввалдан келишилган ҳолда гуруҳ бўлиб озодликдан маҳрум қилиш жойидан қочиш) бўйича жиноят ишини кўриб чиқди, дея хабар беради Липецк вилояти суд тизими матбуот хизмати.
Суд иш ҳужжатларини кўриб чиқиб, айбланувчиларни айбдор деб топди ва жамғарма жазо сифатида қуйидаги муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди:
— 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси — 12,5 йилга қатъий режимдаги тарбия колониясида;
— 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси — 6 йилга умумий режимдаги тарбия колониясида;
— 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси — 8,5 йилга қатъий режимдаги тарбия колониясида;
— 29 ёшли Ўзбекистон фуқароси — 5 йилга қатъий режимдаги тарбия колониясида;
— 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси — 4,6 йилга умумий режимдаги тарбия колониясида;
— 27 ёшли Тожикистон фуқароси — 6 йилга қатъий режимдаги тарбия колониясида.
Изоҳ