Тошкент шаҳар ФВБ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 22 май куни соат 12:43 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Оҳангарон шох кўчасида янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг 11-қаватида ёнғин рўй берганлиги тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:52 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин 13:19 да қуршаб олинган ва 13:43 да ўчирилган.
"Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида хабар келиб тушмади. Воқеа жойига Тошкент шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган ва вазият тўлиқ назоратга олинган", - дейилади хабарда.
Изоҳ