• 12 768 сўм
    -62.87
  • 14 400 сўм
    -142.76
  • 163 сўм
    1.56
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 768 сўм
    -62.87
  • 14 400 сўм
    -142.76
  • 163 сўм
    1.56
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм

Сирдарёда сизот қудуғига уни тозалаш учун тушган ота-бола ва қўшни ҳалок бўлди

Аввал қудуққа ота тушиб, заҳарланиб вафот этган. Уларни қутқармоқчи бўлган икки киши ҳам ҳалок бўлган. Шундан кейин, яна икки киши қудуққа тушган.

319
0
UzNews.uz

Бош прокуратуранинг UzNews.uz’га берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 22 май куни Сайхунобод тумани “Дўстлик” МФЙ Ширин кўчаси 29-уйда яшовчи 66 ёшли эркак яшаш хонадонидаги сизот сувларини сақловчи қудуқни (чуқурлиги 5 м.) тозалаш мақсадида тушиб, қудуқда ҳосил бўлган заҳарли газдан нафас олиши оқибатида вафот этган.

Аниқланишича, уни қутқариш мақсадида қудуққа тушган 38 ёшли фарзанди ва 45 ёшли қўшниси ҳам газдан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Шундан сўнг, уларни қутқариш мақсадида ушбу қудуққа тушган 25 ва 48 ёшли эркаклар ҳам заҳарли газдан нафас олиши оқибатида соғлиги ёмонлашиб, ҳушини йўқотган.

Сайхунобод туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан кўрсатилган ёрдами натижасида уч нафар марҳумларнинг мурдаси ҳамда заҳарли газдан ҳушини йўқотган икки эркаклар қудуқдан олиб чиқилган.

Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида икки эркакнинг ҳаёти сақлаб қолинган ва Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Сайхунобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

319
0

Изоҳ