Бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади. Унда Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги Қаршининг "Насаф" жамоаси Максим Шацких қўл остидаги Андижоннинг "Андижон" клубига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув соат 19:30 да бошланади.
Учрашув бош ҳаками Ильгиз Танташев, унга қанотларда Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Захира ҳаками Абдурашид Худайберганов, назоратчи Бобур Ҳайдаров, VAR тизимида Аскер Нажафалиев ишлайди, унга Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдам беради. Учрашув комиссари Маъмур Султонов.
Изоҳ