• 12 768 сўм
    -62.87
  • 14 400 сўм
    -142.76
  • 163 сўм
    1.56
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 768 сўм
    -62.87
  • 14 400 сўм
    -142.76
  • 163 сўм
    1.56
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 28 май 22:55

"Афросиёб" электропоездида ёнғин чиққанлиги айтилди — видео

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

391
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Афросиёб" поездида ёнғин юзага келганлиги акс этган видеолар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ёнғин фақат поездни ташиш бўйича ёрдамчи ишларни бажарувчи манёвр локомотивига таъсир қилган. "Афросиёб" поезди ёнғинга учрамаган ва эртага жўнаб кетади.

Мутахассислар воқеа жойига тезда етиб келишди ва ёнғинни муваффақиятли бартараф этган.

"Ёнаётган тепловоз ичида йўловчилар борлиги ҳақидаги даъволар нотўғри. Ҳодиса парвоздан ташқарида содир бўлган ва ўша пайтда поезд йўловчиларни ташимаган",- дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, "Афросиёб" юқори тезликдаги электр поездининг барча рейслари жадвалда ўзгаришсиз амалга оширилади.


391
0

Изоҳ