Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 2 июнь куни соат 23:50 ларда Сергели тумани Мирзо Турсунзода-Меҳригиё кўчалари чорраҳасида Damas русумли транспорт воситаси ва Skuter мототранспорт воситаси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида Skuter мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ