Ўзбекистон Марказий банки 20 июндан бошлаб хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
АҚШ доллари курси яна 62,32 сўмга тушиб, 12 496,94 сўмни ташкил қилди. Бу ўтган баҳордан бери энг паст кўрсаткичдир. Ўшанда 1 март куни бир доллар 12 496,80 сўм бўлган эди.
Охирги беш кун ичида Америка валютаси 263,27 сўмни, жорий йил бошидан эса 420 сўмдан ортиқни йўқотди.
Тижорат банкларида 20 июнь куни долларни сотиб олиш курси 12 440 – 12 550 сўм, сотиш курси эса 12 600 – 12 620 сўмни ташкил этмоқда.
Изоҳ