• 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 18:19

Танзила Нарбаева бошчилигида Сирдарёда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди

Йиғилишда тизимли хатоларга йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан интизомий чоралар кўриш, айрим раҳбарларга эса эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида тегишли таклифлар билдирилди.

45
0
Senat.uz

Бугун, 20 июнь куни Сирдарё вилояти, Сайхунобод туманида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Миллий ва ҳудудий кенгашлар аъзолари, сенаторлар, халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳудуд фаоллари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Сирдарё вилоятида жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди, мавжуд муаммолар танқидий муҳокама этилиб, уларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Таъкидланганидек, 2024 йил давомида Сирдарё вилоятида 3 295 та жиноятчилик ҳолатлари қайд этилган ва уларнинг 37,8 фоизини кибержиноятлар ташкил қилган. 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида эса 705 та жиноят содир этилган бўлиб, айниқса ёшлар, аёллар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятлар сони ортган, шунингдек, маҳаллаларда профилактика тадбирларининг сустлиги боис 82 та маҳалла қизил тоифага киритилган.

Бундан ташқари, 2024–2025 йилларнинг ўзида вилоятда 355 та коррупциявий жиноят аниқланиб, уларнинг аксарияти ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва пора олиш билан боғлиқ.

Айниқса, бандлик, банк ва соғлиқни сақлаш тизимларида коррупциявий ҳолатлар кўп учраётгани, айрим давлат хизматчилари эса қонунга зид тарзда тадбиркорлик билан шуғулланаётгани танқид остига олинди.

Мажлис давомида Сирдарё вилоятида аниқланган муаммоларни бартараф этиш, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди ва тегишли "йўл харитаси" тасдиқланди. Унинг ҳар бир вазифаси бўйича аниқ муддатлар ва ижрочилар белгиланди.

Шунингдек, муҳокама якунида тизимли хатоларга йўл қўйган мутасаддиларга нисбатан интизомий чоралар кўриш, айрим раҳбарларга эса эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида тегишли таклифлар билдирилди.

45
0

Изоҳ