• 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 559 сўм
    -59.37
  • 14 413 сўм
    -103.46
  • 160 сўм
    -0.66
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 19:08

Ўзбекистон Афғонистон билан чарм пойабзал етказиб бериш бўйича 9,5 млн долларлик шартнома имзолади

Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатининг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган музокаралар бўлиб ўтди.

81
0
t.me/uzcharmsanoat

Афғонистонга ташрифи доирасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва саноат корхоналари вакиллари Афғонистоннинг йирик компаниялари ва тадбиркорлари билан қатор учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати хабар берди. 

Афғонистоннинг AFGAN CYBER компанияси ва Ўзбекистоннинг KASHIF FERGHANI LTD компанияси ўртасида 9,5 миллион долларлик шартнома имзоланди. Келишувга кўра, Афғонистон бозорига турли моделдаги чарм пойабзаллар етказиб берилади.

Ташриф давомида Афғонистон Ички ишлар вазирлиги учун махсус пойабзал етказиб берувчи AYSAN афғон компанияси раҳбари Аҳмад Аймал билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. У ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига қизиқиш билдирди ва яқин келажакда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини таъкидлади.

81
0

Изоҳ