Жорий йилнинг 23 июнь куни икки ёшли бола ота-онаси билан Хоразмдан Жиззахга келгани ва у ерда бедарак йўқолгани ҳақида хабар берган эдик. Уни топишда ёрдам берганлар учун 20 миллион сўм мукофот пули эълон қилинган эди.
Куни кеча боланинг жасади топилгани маълум бўлди.
Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ