• 12 758 сўм
    -19.76
  • 14 820 сўм
    -111.12
  • 163 сўм
    -0.67
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 758 сўм
    -19.76
  • 14 820 сўм
    -111.12
  • 163 сўм
    -0.67
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Сиёсат 11 июл 15:29

Ўзбекистон Эритрея билан дипломатик алоқалар ўрнатди

Африкадаги ушбу давлат, Ўзбекистон расмий давлатлараро муносабатлар ўрнатган 161-давлат бўлди.

170
0

11 июль куни Ўзбекистон ва Эритрея ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда Эритреянинг БМТдаги Нью-Йоркдаги доимий ваколатхонаси хабар берди.

Ҳужжатни икки давлат ҳукуматлари номидан Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ҳамда Эритреянинг БМТдаги доимий вакили София Тесфамариам Йоханнес имзолаган.

Эритрея ваколатхонаси ушбу воқеани ўзаро ҳурмат ва БМТ Низоми принциплари асосидаги икки томонлама муносабатларнинг янги босқичи сифатида баҳолади.

Эритрея — Африканинг шимоли-шарқида, Африканинг Шох ҳудудида жойлашган давлат бўлиб, Судан, Эфиопия ва Жибути билан чегарадош, Қизил денгиз бўйида жойлашган.

170
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш