• 12 778 сўм
    78.98
  • 14 931 сўм
    83.4
  • 164 сўм
    1.85
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 778 сўм
    78.98
  • 14 931 сўм
    83.4
  • 164 сўм
    1.85
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 12 июл 21:30

Тошкентда 7 нафар бола "бассейн"да чўкиб кетгани айтилди

Бош прокуратура расмий муносабат билдириб, воқеа тафсилотларини очиқлади.

734
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда 7 нафар бола хонадонлардаги ҳовузда чўкиши оқибатида 2 нафари вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалган эди.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жорий йилнинг 12 май кунидан 10 июль кунига қадар Тошкент шаҳрининг турли ҳудудлардаги яшаш манзилларидан 7 нафар вояга етмаган болани чўкиши билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушган.

Шундан 4 нафар вояга етмаган даволанишдан сўнг, яшаш манзилларига рухсат берилган, 2 нафар вояга етмаган бола даволанмоқда, шундан 1 нафарининг аҳволи ўта оғир.

Шунингдек, 1 нафар бола қаровсиз қолганлиги оқибатида хонадонда мавжуд бўлган бассейнга тушиб кетиши натижасида вафот этган. Вояга етмаган бола тиббий муассасага олиб борилган вақтда унда биологик ўлим қайд этилган.

"Ушбу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда",- дейилади хабарда.

734
0

Изоҳ

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш