• 12 604 сўм
    25.31
  • 14 677 сўм
    43.31
  • 161 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 604 сўм
    25.31
  • 14 677 сўм
    43.31
  • 161 сўм
    0.63
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият Кеча, 14:41

Сурхондарёда бир эркак 2 киши томонидан пичоқланиб ўлдирилди — видео

Марҳумнинг оиласи президентга видеомурожаат билан чиқди. Улар қотиллар бир оила вакиллари эканлигини айтган. Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатди.

425
0
tergov.uz / Иллюстрация

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир аёл видеомурожаат қилиб, унинг ўғли бир эркак томонидан пичоқлаб ўлдирилганини маълум қилган.

Унинг айтишича, улар оилавий Шўрчи туманидаги марказий деҳқон бозорида савдо-сотиқ билан шуғулланган. Уларга қўшни бўлган ошхона эгаси ва унинг оиласи томонидан эркак пичоқланиб ўлдирилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz’га маълум қилишича, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.

425
0

Изоҳ