Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ФВБ Матбуот хизмати маълумот берди.
Бугун, 24 июль куни соат 11:16 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани "Хўжакент" МФЙ тоғли ҳудудида таҳминан 2 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шаббалар ёниб кетган.
"ФВВнинг ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига 11:30 да етиб боришган. Айни вақтда ёнғин бартараф қилинмоқда. Ушбу ёнғинни бартараф қилиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган," - дейилади хабарда.
Изоҳ