• 12 653 сўм
    -109.05
  • 14 872 сўм
    -106.47
  • 160 сўм
    -2.91
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 653 сўм
    -109.05
  • 14 872 сўм
    -106.47
  • 160 сўм
    -2.91
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Иқтисодиёт 24 июл 16:08

Ўзбекистон ва Озарбайжон Устюрт минтақасида нефт ва газ қазиб олишни биргаликда амалга оширади

Тегишли келишув Энергетика вазирлиги, (SOCAR) ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан имзоланди.

214
0
Энергетика вазирлиги

Бугун, 24 июль куни Тошкентда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Озарбайжон Давлат нефьт компанияси (SOCAR) ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ ўртасида Устюрт нефтгазли ҳудудининг инвестиция блокларида геология-қидирув ишларини олиб бориш ва кейинчалик углеводородларни қазиб олишни назарда тутувчи Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим (МТБ) имзоланди.

МТБ шартларига кўра, камида 1 000 кв. км майдонда 3D сейсморазведка ўтказиш ва кейинчалик разведка қудуғини бурғилаш режалаштирилган. Саноат аҳамиятига эга бўлган углеводород захиралари тасдиқланган тақдирда томонлар конларни ўзлаштиришга киришадилар ва қазиб олишни бошлайдилар.

"Шартноманинг имзоланиши Марказий Осиёда узоқ муддатли стратегиямизни амалга оширишда муҳим босқичдир. SOCAR Ўзбекистоннинг энергия хавфсизлиги ва инфратузилмавий ривожланишига ҳисса қўшиш учун илғор технологиялар ва тажрибани қўллашга тайёр," - деди SOCAR президенти Ровшан Нажаф.

Ўз навбатида, Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Устюрт минтақаси юқори салоҳиятга эга эканлигини ва МТБ мамлакат олдида ресурсларни самарали ўзлаштириш учун янги уфқларни очаётганини таъкидлади.

214
0

Изоҳ