Туркиянинг Самсун шаҳрида 20 ёшли қиз онасини севгилисидан воз кечишни талаб қилгани учун 11 марта пичоқлаб, оғир ҳолатда шифохонага туширди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.
Қайд этилишича, ҳодиса Илкадим туманидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Маълумотларга кўра, қиз ва 61 ёшли онаси ўртасида шахсий муносабатлар бўйича келишмовчилик келиб чиққан. Онаси қизини севган йигитидан воз кечишга чақирган ва шу асосда оғир жанжал келиб чиққан.
Жанжал пайтида қиз ўта тажовузкор ҳолатда онасига пичоқ билан ҳужум қилган. У жами 11 марта пичоқ уриб, онасини оғир жароҳатлаган. Шундан сўнг, қизнинг ўзи тез ёрдамга қўнғироқ қилиб, ёрдам чақирган.
Ётиб келган тез ёрдам ходимлари жабрланувчини шифохонага етказган. Аёл ҳозирда реанимация бўлимида ҳаёти учун курашмоқда.
Қиз ўз айбини тан олиб, "Онажон сизни яхши кўраман, бундай бўлишини хоҳламаган эдим. Бу беихтиёр содир бўлди", деган сўзларни айтган. У ҳибсга олинган ва унга нисбатан тергов ишлари бошланган.
Изоҳ