• 12 621 сўм
    -103.87
  • 14 597 сўм
    88.57
  • 158 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 621 сўм
    -103.87
  • 14 597 сўм
    88.57
  • 158 сўм
    -0.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт 28 июл 09:00

Ўзбекистон спорт делегацияси Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида 15 та медаль қўлга киритди — видео

Ўзбекистонлик спортчилар умумжамоа ҳисоби бўйича Марказий Осиё давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади.

177
0
Спорт вазирлиги

Германияда ўтган Reyn-Rur 2025 XXXII Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси жами 15 та медаль қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

Мазкур Бутунжаҳон ёзги “Универсиада” ўйинларида 18 та спорт тури бўйича 5 100 нафардан ортиқ талаба спортчилар 234 та жамланма медаллар учун баҳс олиб борди.

Ўзбекистон спорт делегацияси мазкур мусобақада 11 та спорт тури (камондан отиш, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, сувга сакраш, дзюдо, бадиий гимнастика, эшкак эшиш, сузиш, стол теннис, таэквондо WТ ва теннис) бўйича 18 та олий таълим муассасаларида таҳсил олувчи 53 нафар спортчилардан иборат таркиб билан иштирок этди.

Делегация мусобақа якунларига кўра 5 та спорт тури бўйича (сузиш, бадиий гимнастика, енгил атлетика, таэквондо WТ, дзюдо) 4 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза, жами 15 та медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, Марказий Осиё давлатлари орасида эса 1-ўринни эгаллади.

177
0

Изоҳ