• 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 692 сўм
    100.85
  • 14 511 сўм
    -34.54
  • 158 сўм
    4.62
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 11:21

Ўзбекистонда йил бошидан бери самолёт бортида бешта ўлим ҳолати қайд этилди

Uzbekistan Airports айрим касалликларга чалинган йўловчилар учун авиаучиш билан боғлиқ хавфлар ҳақида огоҳлантирди. Соғлиғида муаммо бўлганлиги сабабли, сўнгги бир ярим йил ичида 107 нафар йўловчи парвоздан четлатилган.

98
0
UzNews.uz

2024 йилда Ўзбекистон аэропортларида 46 нафар йўловчи соғлиғи сабабли парвозга қўйилмади. Жорий йилнинг олти ойида эса 61 йўловчига парвоз қилишга рухсат берилмаган, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.

Uzbekistan Airports тиббий хизматни ривожлантириш бўлими бошлиғи Севара Салихованинг айтишича, нохуш ҳолатларнинг аксарияти парвоз вақтида рўй беради, шу боис йўловчилар юзага келиши мумкин бўлган хавфларни олдиндан билишлари ва ҳаво қатновига қарши кўрсатмаларни инобатга олишлари зарур. 

Шундай қилиб, 2024 йилда 14 та ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, улардан 11 таси самолёт бортида, 3 таси Тошкент халқаро аэропортининг учиб келиш залида содир бўлган. 2025 йилнинг ҳозирги кунига қадар 5 та ўлим ҳолати қайд этилган ва уларнинг барчаси манзилга етиб боргунга қадар самолёт бортида рўй берган.

Қайд этилишича, қуйидаги ҳолатларда учишга йўл қўйилмайди:

— яқин орада ўтказилган жарроҳлик операциялари;
— ўткир юрак-қон томир касалликлари (масалан, юрак хуружи, беқарор стенокардия);
— инсульт ва бошқа ўткир неврологик ҳолатлар;
— пневмоторакс, оғир бронхиал астма, пневмония;
— тромбоэмболия, фаол қон кетиш, оғир анемия;
— қулоқ, бурун бўшлиқлари ва кўзларнинг баротравмаси;
— ҳомиладорликнинг сўнгги босқичлари, айниқса оғир асоратлар бўлса.

Учиш мумкин бўлмаган ҳолатларнинг тўлиқ рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.

98
0

Изоҳ