Жорий йилнинг 3 июль куни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида Gentra автомашинаси ЙТҲга учрашиши оқибатида автомашина салонида бўлган 4 нафар йигит ҳалок бўлди.
Маълум бўлишича, 2006 йилда туғилган йигит ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан 4 нафар синфдошини машинага ўтқазиб, автомобилни бошқарган. Ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиши натижасида йўл четидаги бетон тўсиққа келиб урилган.
"Тезлик керак эмас экан. Автомобилнинг эгаси менга ювиб келгин деб берганди. Автомобилнинг балони ёрилиб кетдими билмай қолдим, руль ўнг томонга тортиб кетди," - деди ҳайдовчи.
Изоҳ