Ўзэнергоинспекция томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида сўнгги бир ойда ўтказилган назорат тадбирларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 279 та ҳолат аниқланди.
Унга кўра, 27,1 млн кВт⋅соат электр энергияси (54,9 млрд сўм) ва 12,6 млн куб метр табиий газ (41,1 млрд сўм) талон-торож қилиниши натижасида жами 96 миллиард 86 миллион сўм зарар ҳисоб-китоб қилинди.
Шунингдек, истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 485 та маъмурий иш расмийлаштирилди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди ва тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Изоҳ