• 12 525 сўм
    -96.4
  • 14 456 сўм
    -140.29
  • 157 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 525 сўм
    -96.4
  • 14 456 сўм
    -140.29
  • 157 сўм
    -1.9
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 15:29

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлганларга бола асраб олиш тақиқланмоқда

Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

100
0
Қонунчилик палатаси

Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда консептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. 

Қонун лойиҳасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ҳамда муқобил жойлаштириш шаклларига бериш борасидаги ваколатлари белгиланмоқда.

Болаларга тарбия, таълим бериш ва соғлиғини сақлаш бўйича масъул шахсларга ўз мажбуриятларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш назарда тутилмоқда. Шунингдек, васий ёки ҳомийни белгилаш ваколатини ҳокимлардан “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директорига ўтказиш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада нотариуслар зиммасига болани фарзандликка бериш (олиш), болани васийликка ёки ҳомийликка бериш ҳақида аризадаги имзонинг ҳақиқийлигини шаҳодатлаш бўйича мурожаат қилингани тўғрисидаги маълумотларни “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларига тақдим этиб бориш мажбуриятини юклатиш белгиланмоқда.

Шу билан бирга, зиммасига юклатилган мажбуриятни лозим даражада бажармаганлиги учун васийлик, ҳомийлик ёки тутинган ота-оналик вазифаларини бажаришдан четлаштирилган шахсларга болалар фарзандликка берилмаслиги ва улар васий ёки ҳомий этиб тайинланмаслиги кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини кафолатли ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади.

100
0

Изоҳ