• 12 582 сўм
    84.22
  • 14 698 сўм
    39.65
  • 158 сўм
    0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 582 сўм
    84.22
  • 14 698 сўм
    39.65
  • 158 сўм
    0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Кеча, 16:08

Бухорода сохта интим суратлар учун 100 млн сўм товламачилик қилган фуқаролар ушланди

Икки эркак жабрланувчи фуқаро билан жинсий алоқада бўлгани ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш билан таҳдид қилиб, фотосурат ва видеоларни оиласи ва ҳамкасбларидан яширгани учун пул талаб қилган.

289
0
Видеодан кадр

Бухоро вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан йирик миқдордаги товламачиликнинг олди олинди, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ Матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, Қоровулбозор тумани "Тинчлик" маҳалласида яшовчи 40 ёшли фуқаро "Чўлқувор" маҳалласида яшовчи фуқаро билан тил бириктириб, фуқаронинг шахсий маълумотларини тарқатиш билан қўрқитган. Уларнинг сўзларига кўра, 2024-2025 йилларда улар гўёки жабрланувчи билмаган ҳолда интим муносабатда бўлган ва бу жараён яширинча фото ва видеога олинган.

Гумонланувчилар бу ҳақда унинг оила аъзолари, ҳамкасблари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа мутасадди ташкилотларга айтиш, агар у 100 млн сўм тўламаса, уни шарманда қиладиган уйдирма маълумотларни тарқатиш билан таҳдид қилган.

Тезкор тадбир давомида товламачилар сўралган пулдан 40 млн сўмни олган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

289
0

Изоҳ