• 12 521 сўм
    83.63
  • 14 634 сўм
    153.72
  • 154 сўм
    0.36
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 521 сўм
    83.63
  • 14 634 сўм
    153.72
  • 154 сўм
    0.36
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар Бугун, 10:04

Тошкентда бир нечта автомобиллар тўқнашуви оқибатида 7 киши ҳалок бўлди — видео

Shacman ҳайдовчиси руль бошқарувни йўқотиб, 7 та машина билан тўқнашган. Вафот этганлардан ташқари яна 5 киши жароҳатланди.

1300
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 7 сентябрь куни соат тахминан 12:20 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлнинг 93 км.да 1981 й.т., фуқаро А.Р. бошқарувидаги цемент ташувчи Shacman русумли юк автотранспорти (Транспорт воситаси 2020 йилда ишлаб чиқарилган, ҳайдовчи 15 йиллик стажга эга) бошқарувни йўқотиб, ҳаракат йўналишидаги темир йўл кесишмасида тўхтаб турган иккита юк автомашинаси ҳамда бешта енгил автотранспорт воситалари билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган. 

Тўқнашув вақтида келиб чиққан ёнғин, воқеа жойига етиб келган махсус куч ва воситалар ёрдамида тезкорлик билан ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида 7 нафар фуқаролар воқеа жойида вафот этган, 5 нафар турли тан жароҳатлари олган фуқаролар тиббиёт муассасаларига ётқизилган, шунингдек 4 нафар фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳозирда вазиятни тўлиқ ўрганиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда оғир оқибатларга олиб келган шарт-шароитларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида тегишли давлат органларининг мутахассисларидан иборат Бош вазир ўринбосари А.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган бўлиб, воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда", - дейилади хабарда.

1300
0

Изоҳ