Аввал хабар берганимиздек, ижтимоий тармоқларда "Бўзсув" каналидаги рангга кирган сув ҳақида тарқалган маълумотга изоҳ берган «Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонаси бу ҳолатга тўқимачилик фабрикалари томонидан канализацияга тозаланмаган чиқиндиларни оқизиб юбориши сабаб бўлаётганини ва натижада шаҳар тозалаш иншоотлари юкламани кўтара олмаётганини маълум қилган эди.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотига кўра, ""Бўзсув" канали ифлосланиши бўйича 1,5 миллиард сўмдан ортиқ компенсация тайинланган.
Бўзсуй аэротатция станциясининг чиқиндилар сувини лаборатория таҳлили натижасига кўра, биринчи чиқиш нуқтасидаги ифлосланиш меъёрдан 23,7 баробарга, учинчи чиқиш нуқтасида эса 22,1 баробарга юқори экани аниқланган.
Дастлабки тергов жараёнида экологик зарар ва чиқиндилар сувини ноқонуний оқизиш учун 1 миллиард 511 миллион 966 минг 450 сўмлик компенсация ҳисоблаб чиқилди.
Шу муносабат билан Бош прокуратура «Тошкент сув таъминоти» АЖга нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси ва 207-моддаси бўйича жиноят ишини қўзғатди. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
Изоҳ