• 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 24 ноябр 2025

Тошкент вилоятида мотоцикл ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Мотоциклда катта тезликда ҳаракатланган эркак бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа бориб урилиши натижасида аянчли ЙТҲ содир бўлган.

711
0

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 23 ноябрь куни соат 14:00 атрофида Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи Д-012 "Бектемир - Чорбоғ" автомобиль йўлида содир бўлган.

Тошкент шаҳрида яшовчи 41 ёшли Г.А. Honda мотоциклида пойтахт йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги темир тўсиққа бориб урилган. Эркак олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

711
0

Изоҳ