• 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 963 сўм
    50.85
  • 13 971 сўм
    97.5
  • 155 сўм
    1.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 3 декабр 00:41

Гулистондаги ошхонада содир бўлган портлаш акс этган видео пайдо бўлди — видео

Кеча Гулистон шаҳридаги ошхонада ёнғин содир бўлгани ва натижада бир неча киши оғир жароҳат олгани айтилганди.

638
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Гулистондаги ошхонада портлаш содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят ССБ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса кеча, 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳар "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасининг ошхонасида содир бўлган. 

Сирдарё вилояти ФВБнинг хабарига кўра, тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин қисқа фурсатда тўлиқ бартараф этилган.

“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқароларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида улар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалига етказилган. Вафот этганлар йўқ.

Соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу беморлар ҳолатини ўз назоратига олган”, - дейилади хабарда.

Шундан сўнг, тармоқларда ҳодиса акс этган видеохабарлар тарқалди.

638
0

Изоҳ