• 12 047 сўм
    26.55
  • 14 099 сўм
    110.41
  • 152 сўм
    -3.59
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 047 сўм
    26.55
  • 14 099 сўм
    110.41
  • 152 сўм
    -3.59
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 3 декабр 09:24

Андижонда аҳоли яшаш хонадонида ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг шифт, том қисми ва уй рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.

200
0
Видеодан кадр

Кеча, Андижондаги аҳоли яшаш хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Андижрн вилояти ФВБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, кеча, 2 декабрь куни соат 22:33 Андижон вилояти, Андижон тумани, "Курама" МФЙ, Серфайз кўчасида жойлашган аҳоли яшаш хонадонида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:44 да ёнғин содир бўлаётган жойга етиб борган ва ёнғин соат 22:49 да ўраб олинган, ҳамда соат 23:30 да ёнғин ўчирилган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг шифт, том қисми ва уй рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.

"Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмади," - дейилади хабарда.

200
0

Изоҳ