• 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 191 сўм
    18.39
  • 14 303 сўм
    -53.89
  • 157 сўм
    0.03
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 12 декабр 2025

МБ банкларга мижозлардан асосланмаган комиссиялар ундиришни бас қилишни талаб қилди

Регуляторнинг таъкидлашича, айрим банклар мижоз истеъмолчининг фақат битта хизматдан фойдаланиш истагига қарамай, “бош оферта” орқали бир нечта хизматларга мажбуран розилик олинмоқда.

293
0
UzNews.uz

Марказий банк барча тижорат банкларига банк хизматларида адолатсиз ва инсофсиз амалиётларга чек қўйиш бўйича навбатдаги талабномани юборди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, айрим банклар мобил иловаларда:

— истеъмолчининг фақат битта хизматдан фойдаланиш истагига қарамай, “бош оферта” орқали бир нечта хизматларга мажбуран розилик олиш;

— кредит картаси муддати ўтганда картани автоматик блоклаш ва тушган маблағдан асосланмаган комиссия ундириш каби амалиётларни қўллаб келмоқда.

Бундай ҳолатлар адолат ва оқилона ёндашув тамойилларига зид бўлиб, қонунчиликда белгиланган истеъмолчи ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади. Марказий банк ушбу амалиётларни мазмунан инсофсиз амалиёт деб баҳолайди.

Шу муносабат билан Марказий банк барча тижорат банкларидан талаб қилади:

— оферталарни фақат танланган хизмат доирасида, аниқ ва ошкора тақдим этиш;

— устун музокара кучини суиистеъмол қилмаслик;

— комиссияларни белгилашда: адолат ва шаффофлик тамойилларига қатъий амал қилиш.

293
0

Изоҳ