• 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 22 январ 20:26

Тошкентдаги чорраҳада 25 ёшли Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборди - видео

Воқеа пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган.

545
0
Видеодан кадр

Бугун, 22 январь куни тахминан соат 17:30 атрофида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида Шаҳрисабз ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида ЙПХ инспектори иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

2000 йилда туғилган Lacetti ҳайдовчиси чорраҳада ҳаракатланаётиб, йўналишини кескин ўзгартирган ва чапга бурилиш вақтида хизмат вазифасини бажараётган чорраҳа марказида бўлган ЙПХ инспекторини уриб юборган.

ЙТҲ натижасида ЙПХ инспекторига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

545
0

Изоҳ