• 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 128 сўм
    29.9
  • 14 419 сўм
    65.79
  • 159 сўм
    -0.12
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 10:24

Ўзбекистонда сунъий музликлар яратила бошланди

Янгилик тоғли ҳудудларда сув танқислиги муаммосини ҳал қилиш имконини беради.

265
0
Шаҳрисабз туман ҳокимлиги

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида инновацион технологиялар асосида сунъий музликлар яратилди. Совуқ даврда сув муз шаклида тўпланади, баҳор ва ёзда эса аста-секин эриб, экин майдонларини суғоришни таъминлайди.

Айни пайтда Шаҳрисабзнинг Сарчашма маҳалласида ҳар бири 450 куб метргача сув йиғиш имкониятига эга бўлган тўртта музлик устуни ўрнатилган.

"Технология энергия талаб қилмайди ва экологик жиҳатдан хавфсиз. Лойиҳа ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида амалга оширилмоқда," - дейилади Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги хабарида.

Кейинчалик бу тажрибани Ўзбекистоннинг бошқа тоғли ҳудудларида ҳам жорий этиш режалаштирилган.

265
0

Изоҳ